Варикоз учун калготка

Ассалому алайкум! 7ойлик хомиладорман. Оёғимда варикоз томирларим жуда чиққан. Дохтир тўғруққача варикоз учун мўлжалланган колготка кийишим керелигини этган. Махсус шунақа колготка олиб кийвомман. Матоси қаттиқ кийиб ечиш жуда қийин ( Германия. Меди фирмаси). Эрталабдан кечгача кийишим шарт. Овотган жойимда сотувчи специалист. Тахорат қилиб кийиб кейин устидан махс тортсез бўлади. Бу худди протезга ўхшаш нарса. Сизи буни фақат кечқурун ечолисиз деб этганди. 2-3ойдан бери шунақа қиб юрудим. Кеча махси пайпоқ олдим. Энди уни қанақа кийиши билмаяпман. Тахоратим борлигида калготкани устидан кийсам. Кере пайти пайпоқни ечиш кейин яна тахорат қилиб (калготкани устидан махс тортган ҳолда) кийиб олсам бўладими(мисол учун кўчага чиқиш учун ечиш кере бўб қоса, чунки оёқ кийимларим пайпоқ махси билан сиғмаяпти) 2) Агар колготка билан олган тахоратларим ўтмаган бўлса, ўқиган намозларим ҳукми қанақа? Бошқатдан қазосини ўқишим кереми? 3) намоз ўқивотганимда сажда пайти оёғими букишга қийналаман, Томирим янаям синилари. Шунга қиём рукуларини тўлиқ адо этиб. Саждани стулга отирган холда бошимни ҳавода сажда қисам бўладими? Хозирча тўғруққача.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз нотўғри қилибсиз. Оёғингизни ювадиган жойларини ювишингиз шарт эмас. Ҳозир бўлса ҳам болдирингиздан пастроғидан кесиб маҳси пайпоқ кийииб масҳ тортиб юринг. Букиладиган жойларини кесиб олинг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 16:48 | Савол-жавоблар | 143 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar