Тўсиқларни очувчи дуо
Ассалому алайкум! Ҳаётдаги баъзи бир холатларда тўсиқларни очиш, бир ишни бошлашга йўл бермаётган пайтларда қайси дуоларни зикр қилиб юрган яхши?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло "Бақара" сурасида марҳамат қилади: وَاسْتَعِينُواْ بِالصَّبْرِ وَالصَّلاَةِ وَإِنَّهَا لَكَبِيرَةٌ إِلاَّ عَلَى الْخَاشِعِينَ 45. Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг. Ва албатта, у чин дилдан қўрқувчилардан бошқаларга жуда катта ишдир.
Биз «ёрдам сўранг» деб таржима қилган ибора араб тилида «истаъийну» деб келган. Бу сўз бир ишга уриниб туриб, яна қўшимча ёрдам сўраш маъносини англатади. Демак, мусулмон киши ҳар бир ишга астойдил уринади ва шу билан бирга, Аллоҳдан ёрдам сўрайди. Сабр, кўпчилик хаёл қилганидек, салбий маънода, яъни, нима бўлса ҳам сабр қиляпман, деб жим, ҳаракатсиз туриш эмас, балки Аллоҳнинг айтганини бажариш жараёнида дуч келадиган машаққатларни енгишдаги сабрдир. Энг бош сабр ҳавойи нафсни, роҳат-фароғатни, мансабни тарк қилиб, Аллоҳнинг айтганига юришга чидашдир.
Намоз эса бандани Аллоҳга боғлаб турувчи нарса бўлиб, инсон намоз орқали қувват, матонат, чидам ва бардошга эришади. Набий алайҳиссалом қачон бошларига қийин иш тушса, намоз ўқишга шошилар эдилар. ("Тафсири Ҳилол" китобидан).
Аввал намоз ўқийди, ишга қўл уради ва сабр қилиб кутади. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 16:59 | Савол-жавоблар | 176 | Дуолар