Ўз-ўзидан талоқ тушадими

Ассалому алайкум! Турмушдан ажраганимга 13 йил бўлди, қизим бор. Собиқ эрим бирор марта биздан хабар олмаган, хаттоки ўз қизини танимайди, қизим хам отасини танимайди. У бошқа аёлга уйланган. Мен хам энди турмушга чиқмоқчиман, лекин ажрашган вақтимизда эрим талоқсан демаган. У манга азоб бериш учун хам талоқсан демайди. Доим қочиб юради, 13 йилдан бери бирор марта кўрмадим. Махалламиз имомини айтишларича, эр хотин узоқ йиллар алохида яшаса, эр хотини ва боласини ейиши, кийиши, яшашига қарамаса ўз ўзидан талоқ тушади дедилар. Чинданам шундайми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Имом нотўғри айтибди. Ўз ўзидан талоқ тушмайди. Маҳалла оқсоқолига айтасизми ёки давлат идораларини ўртага соласизми нима қилиб бўлса ҳам талоғингизни олишингиз шарт. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 17:03 | Савол-жавоблар | 134 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar