Аёлларда ғусл

Ассалому алайкум! Ғусл билан боғлиқ мақолани ўқиб чиққанимда, фақат майда ўрилган сочларгина ювилмайди, чунки ечиш ва ўриш қийин, деган маъно келган. Буни билгунимча, битта қилиб қаттиқ ўрилган сочларимни ечмасдан ғусл қилардим, чунки сочим узун (сонимдан) ва қалин, ўриб-ечишмас, ювиб-қуритиш қийин, айниқса совуқ кунларда. Кўпинча эрталаб ишга кетишдан олдин ғусл қилишга тўғри келади, чунки бош тортиш мумкинмаску... Бунда қилган ғусл қабул бўмидими? Бунақа ҳолатда бизга енгиллик борми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўзингиз айтганингиздек, майда ўрилганидан бошқасига жоиз эмас. Сочингизни калтайтириб тез қуридиган қилиб олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 17:05 | Савол-жавоблар | 151 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar