Уйда ҳаммом бўлмаса

Ассалому алайкум! Ўсмир ёшдаман, ҳар 5-10 кунда бир эҳтилом бўлиб, жунуб бўлиб қоламан. Уйимизда хаммом йўқ, ёзнинг иссиқ кунларида ҳовлининг бир четида ғусл қилиб олиш муаммосиз. Аммо куз ва қиш мавсумларида ғусл қилиш жуда катта муаммо туғдиради.Уйимизда иссиқ сув бор-у лекин ҳаво совуқлиги учун кўп ҳолларда касал бўлишдан қўрқиб ғусл қила олмайман. Кўчадаги сауна (хаммом)ларга ҳам хар доим боришга шароит бўлмайди. Айтингчи, мен шундай ҳолатда қандай йўл тутсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз учун ҳаммоқ қуриш вожиб амал. Бор бутингизни сотиб бўлса ҳам ҳаммом қуринг ва ғусл қилинг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 17:07 | Савол-жавоблар | 158 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar