Аёллар тунги кийими

Ассалому алайкум! Мен бир дўстим билан аёллар тунги кўйлаги яъни (пинуар) савдосини амалга оширқчи эдик. Бизда интернет магазин савдоси бўлади, дўкон очиб ўтирмаймиз. Аёл клинетларга аёлларимиз, эркак клиентларга биз хизмат кўрсатамиз. Шу ишни қилиш бизга жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша нарсани сотиш ёки сотмасликни сўраётган бўлсангиз сотиш жоиз. Чунки уни ҳамма ўз уйида кияди. Лекин қандай қилиб савдо қилишларингизни ёзмагансиз. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 17:16 | Савол-жавоблар | 182 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar