Омонатни тўлаб бериш
Ассалому алайкум! Бир дўстимнинг омонатини йўқотиб қўйдим. Эвазига дўстимга омонатини пулини берсам тўғри иш қилган бўламанми ёки шунга ўхшаш бир нарса олиб берайми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! ВАДИЙЪА КИТОБИ هِيَ أَمَانَةٌ تُرِكَتْ لِلْحِفْظِ، وَضَمَانُهَا كَالْعَارِيَّةِ. وَلَهُ حِفْظُهَا بِنَفْسِهِ وَبِمَنْ فِي عِيَالِهِ، وَإِنْ نُهِيَ. وَالسَّفَرُ بِهَا عِنْدَ عَدَمِ النَّهْيِ وَالْخَوْفِ، وَلَوْ حَفِظَ بِغَيْرِهِمْ ضَمِنَ، إِلَّا إِذَا خَافَ الْحَرْقَ أَوِ الْغَرْقَ، فَوَضَعَهَا عِنْدَ جَارِهِ أَوْ فِي فُلْكٍ آخَرَ
فَإِنْ حَبَسَهَا بَعْدَ طَلَبِ رَبِّهَا قَادِرًا عَلَى التَّسْلِيمِ، أَوْ جَحَدَهَا، أَوْ خَلَطَ بِمَالِهِ حَتَّى لَا يَتَمَيَّزُ، أَوْ تَعَدَّى فَلَبِسَ، أَوْ رَكِبَ، أَوْ حَفِظَ الْوَدِيعَةَ فِي دَارٍ أُمِرَ بِهِ فِي غَيْرِهَا، أَوْ جَهَّلَهَا عِنْدَ الْمَوْتِ، ضَمِنَ، وَإِنْ أَزَالَ التَّعَدِّي زَالَ ضَمَانُهُ
وَإِنِ اخْتَلَطَتْ بِلَا فِعْلِهِ اشْتَرَكَا، وَلَا يَدْفَعُ إِلَى أَحَدِ الْمُودِعَينَ قِسْطَهُ بِغَيْبَةِ الْآخَرِ، وَلِأَحَدِ الْمُودِعَيْنِ دَفْعُهَا إِلَى الْآخَرِ فِيمَا لَا يُقْسَمُ، وَدَفْعُ نِصْفِهَا فِيمَا يُقْسَمُ
وَضَمِنَ دَافِعُ الْكُلِّ لَا قَابِضُهُ У сақлаш учун қолдирилган омонатдир. Унга зомин бўлиш худди ориядагига ўхшайди. Омонатни олувчи уни ўзи сақласа ҳам, аҳли аёлидан бирортасига сақлатса ҳам бўлади. Агар бундай қилишдан қайтарилган бўлса ҳам. Агар қайтариш йўқ бўлса ва хатар бўлмаса, у билан сафар қилиши мумкин. Агар аҳлидан бошқага бериб сақлаганда вадийъа ҳалок бўлса, зомин бўлади. Илло, ёнишидан ёки ғарқ бўлишидан қўрқиб, қўшнисиникида ёхуд бошқа кемада сақлаган бўлса, тўлаб бермайди.
Эгаси қайтаришни сўраганда топширишга қодир бўлатуриб ушлаб қолса, инкор қилса, ўзининг молига ажратиб бўлмайдиган қилиб аралаштириб юборса, тажовузкорлик қилиб уни кийиб ёки миниб олса, вадийъани сақлаши лозим бўлган ҳовлидан бошқасида сақласа ёки ўлими олдидан вадийъалигини айтмай кетса, тўлаб берилади. Агар тажовузкорликни кетказса, зомин бўлиш ҳам кетади. Агар вадийъа омонатни сақлаётган кишининг молига унинг амалисиз аралашиб кетса, шерик бўладилар.
Омонатни олган одам икки омонат қўйган одамдан бирининг ҳиссасини шериги йўқ пайтда бермайди.
Омонат қўйган икки кишидан бири тақсимланмайдиган нарсани бошқасига топширади. Тақсимланадиган нарсанинг ярмини беради.
Барчасини берган зомин бўлади, қабул қилиб олувчи эмас.
«Вадийъа» сўзи луғатда «тарк қилиш», «қолдириш» деган маънони билдиради. Шаръий истилоҳда эса:
У сақлаш учун қолдирилган омонатдир.
Вадийъа шариат ҳукмида мандуб иш бўлиб, унинг бир неча далиллари бор.
Аллоҳ таоло Нисо сурасида: إِنَّ اللّهَ يَأْمُرُكُمْ أَن تُؤدُّواْ الأَمَانَاتِ إِلَى أَهْلِهَا وَإِذَا حَكَمْتُم بَيْنَ النَّاسِ أَن تَحْكُمُواْ بِالْعَدْلِ «Албатта, Аллоҳ сизларга омонатларни ўз аҳлига топширишингизни ва одамлар орасида ҳукм қилганингизда адолат ила ҳукм қилишингизни амр қилур», деган (58-оят).
Аллоҳ таоло Бақара сурасида: فَإِنْ أَمِنَ بَعْضُكُم بَعْضًا فَلْيُؤَدِّ الَّذِي اؤْتُمِنَ أَمَانَتَهُ وَلْيَتَّقِ اللّهَ رَبَّهُ «Агар бир-бирингизга ишонсангиз, бас, ишонилган омонатни адо қилсин, ўз Робби – Аллоҳга тақво қилсин», деган (283-оят).عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أَدِّ الْأَمَانَةَ إِلَى مَنِ ائْتَمَنَكَ، وَلَا تَخُنْ مَنْ خَانَكَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Омонатни сенга ишониб топширганга адо қил ва сенга хиёнат қилганга хиёнат қилма!» дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Уламолар барча замонлар ва маконларда бу ишга иттифоқ қилганлар.
Вадийъанинг рукни ийжоб ва қабулдир. Бир киши бошқасига: «Мана буни сенга омонатга қолдирдим», «Менинг мана бу нарсамни сақлаб тур», «Буни ол, сенга омонат», деса, иккинчиси қабул қилса, вадийъа тугал бўлади.
Вадийъа муомаласини қилувчи тарафлар оқил, болиғ бўлиши ва омонат қўлида бўлиши шарт. Кичкина бола, мажнун вадийъада тараф бўла олмайди. Вадийъага қўйилаётган нарса ҳаводаги қуш ёки сувга тушиб кетган нарсага ўхшаш бўлмаслиги керак.
Унга зомин бўлиш худди ориядагига ўхшайди.
Омонатни олган киши камчиликка йўл қўймаган ҳолда вадийъа ҳалокатга учраса, тўлаб бермайди.
Омонатни олувчи уни ўзи сақласа ҳам, аҳли аёлидан бирортасига сақлатса ҳам бўлади. Агар бундай қилишдан қайтарилган бўлса ҳам.
Яъни омонатнинг эгаси «Ўзинг сақла, бировга берма», деган бўлса ҳам.
Агар қайтариш йўқ бўлса ва хатар бўлмаса, у билан сафар қилиши мумкин.
Яъни вадийъанинг эгаси «Бу билан сафарга чиқмайсан», деган бўлмаса ёки йўлда унга хавф-хатар таҳдид солмайдиган бўлса, омонатни олган шахс у билан сафар қилса бўлади.
Агар аҳлидан бошқага бериб сақлаганда вадийъа ҳалок бўлса, зомин бўлади. Илло, ёнишидан ёки ғарқ бўлишидан қўрқиб, қўшнисиникида ёхуд бошқа кемада сақлаган бўлса, тўлаб бермайди.
Чунки бу ҳолатларда яхшилаб сақлаш учун керакли чорани кўрган бўлади.
Эгаси қайтаришни сўраганда топширишга қодир бўлатуриб ушлаб қолса, инкор қилса, ўзининг молига ажратиб бўлмайдиган қилиб аралаштириб юборса, тажовузкорлик қилиб уни кийиб ёки миниб олса, вадийъани сақлаши лозим бўлган ҳовлидан бошқасида сақласа ёки ўлими олдидан вадийъалигини айтмай кетса, тўлаб берилади.
Агар тажовузкорликни кетказса, зомин бўлиш ҳам кетади.
Яъни вадийъани олган киши уни сақлаш ўрнига омонат эгасининг ҳақига тажовуз қилиб, уни кийиб ёки миниб олган бўлса-ю, кейин ўзини ўнглаб, киймай ва минмай қўйган бўлса, тўлаб бериш масъулиятидан озод бўлади.
Агар вадийъа омонатни сақлаётган кишининг молига унинг амалисиз аралашиб кетса, шерик бўладилар.
Биров бошқасига халтада майда нарсани омонатга берди. Иккинчиси уни ўзининг худди шунга ўхшаш моли бор сандиққа солиб қўйди. Сандиқда омонат халта ёрилиб, ичидаги нарсага аралашиб кетди. Бу ҳолатда аралашиш сандиқ эгасининг айбисиз бўлгани учун у зомин бўлмайди. Улар ҳиссага қараб шерик бўладилар.

Агар бу борада камчиликка йўл қўйса, тўлаб беради. (“Кифоя” китобидан). Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 17:16 | Савол-жавоблар | 146 | Ислам