Туғилган кун тортининг шамини ўчириш

Ассалому алайкум! Бир бева 2 та фарзанди бор. У Аллоҳ буюрганларни бажаради. Охирги 1-2 йил оралиғида Исломда 2 Хайитдан бошқа байрам йўқлигини тушуниб яқинларига айтган. Фарзандининг туғилган кунига қайнанаси ва бошқалар келишди. Қайнанаси вафот эгган фарзандини хотирланглар деб, расмини илишлини талаб қилди. Ўзлари олиб келган тортни устига шамни қўйиб неварасига ўчиртириб, табриклаб, бизда туғилган кун бор деб можоро қилиб кетишди. Исломда тақиқланганларни қилиш-етишмаслик бўйича улар ўртасида низолар келиб чиқяпти. Шундай холатларда нима қилиш керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Олдинроқ сўрамабсизда. Туғилган кун ҳеч қайси диннинг диний байрами эмас. Шриатимизда бошқа дин вакилларини диний байрамларини нишонлаш жоиз эмас. тўғри шамларни пуфлаш фосиқаларни иши, бундай қилмаслик керак. Аммо уриш-жанжал қилинадиган даражали иш ҳам эмас. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 17:20 | Савол-жавоблар | 150 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar