Рўзғордаги келадиган пул ҳаромдан бўлса

Ассалому алайкум! Турмуш ўртоқим бир диллерликда ишлайдилар баъзан аксия бўлиб пул ишлаб оладилар мисол учун 6та телевизор олганга 1та қўшиб беради шундан турмуш ўртоқим фойдаланиб бошқа бошқа одамлар олса ҳам битта одамга ёзиб аксиядаги нарсани ўзлари олб қоладилар бу ҳалол эмас эканини биламан аммо узларига айтсам эштишниям хохламайдилар ва яна бошқа шубҳали йўллар билан пул топадилар имкон қадар ҳалол ойлик маошидан рўзгор қилишга ҳаракат қиламан маошлари қарзларимизга кетгани боис кам қолади рўзғор учун.Шу учун баъзида шубҳали йўллар билан келган пулни ишлатишга тўғри келиб қолябди имкон қадар истеъмол қилинмайдиган нарсалага ишлатишга ҳаракан қиламан чунки фарзандимга ҳаром луқма едиришни хохламайман. Бунда мангаям гунох ёзиладими бу пуллардан ишлатганим учун.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Топган даромадини аксари ҳалолдан бўлса, истемол қилиш жоиз. Агар ундай бўлмаса, имкон бўлса, сиз ўзингиз бирор ҳалол касб қилиб пул топишни йўлини қилинг. Бўлмаса, эрингиз топган пулидан эҳтиёж даражасида ейишингиз жоиз. Эрингизнинг вазифаси сиз ва фарзандларингизнинг нафақасини ҳалолдан қилиш. Шу ишни қилмагани учун гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 06:19 | Савол-жавоблар | 146 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar