Эрнинг аёли устидаги ҳақлари
Ассалому алайкум! Агар эрни қурилиш фирмаси бўлса ва аёлга ўша ерда ишлаётган усталарга овқат қилиб берётган бўлса неча йиллардан буён ва энди овқат қилишдан бош тортса. У усталарни ўзини ошпази бўлиши керак деса. Эр ман ўшала туфайли пул топяпман агар овқат қимасанг уйдан ҳеч нарса емайсан чунки рўзғорга ҳеч қанақа фойданг тегятгани йўқ деса ва аёлни ҳар бир ишидан камчилик топиб ерга уреверса эр бўлиб сандан норозиман қилмасанг деса. Буёқда қайнона у ишни қилмаяпти бу ишни қилмаяпти деб кун ора жанжал қилса. Аёл қўлимдан келганча қиляпман деса сан ҳижоблисан намозхон аёл шунақа бўладими десалар. Эрига итоатсиз эрини рози қилмади десалар ўзи аслида эрга итоат нима эрни буюрган ҳамма хизматларини қилишми хизматкордай ишлашми? Иш қилишдан бош тортса эрга итоатсиз бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Усталарга хизмат қилиш аёлнинг вазифаси эмас. Никоҳига ўтдими аёллик ишини чақиришга рози бўлаяптими, нафақани бериш эрнинг зимасига вожиб. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 17:22 | Савол-жавоблар | 177 | Оила ва турмуш