Намоз ўқиб очиқ юриш

Ассалому алайкум! Мен 5-вақт намоз ўқийман. Лекин хижобда юрмайман рўмол ўрамайман. Яқинда бир ўртоғим хижобда кирмаган аёлларни намози қабул қилинмиди деб айтди. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Намоз зиммангиздан адо бўлаётгани аниқ. Аммо авратингизни беркитмасдан юришингиз алоҳида бир гуноҳ. Очиқ сочиқ юрасан намоз ҳам ўқима дейиш бу нотўғри. Авратингизни беркитишга ҳаркат қилинг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 17:23 | Савол-жавоблар | 208 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar