Қиз фарзанднинг пешоби ғусул қилишга сабаб бўладими?

Ассалому алайкум! Менинг 1 яшар қизим бор. Ўзим ва хўжайиним намоз ўқиймиз, бир танишим қиз фарзанднинг пешоби танангга тегса ғусул қилиш керак ўғил фарзанд бўлса фақат тахорат оласан деб айтди. Шу гап қанчалик тўғри? Қизим олдимда ўтирганда пешоб чиқариб қўйса мен ҳаром бўлган хисобланаманми ёки бу хатоми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша танишингиз диндан мутлақо бехабар экан. Қиз болами ё ўғил болами пешоби кийимга ёки баданга тегса ўша жойини ўзини ювиб олиш кифоя. Ёнингизда пешоб қилса сизга тегмаса зарари йўқ. Мабодо тегса ҳам таҳоратингиз кетмайди, ўша теккан жойини ўзини ювса бўлди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 17:23 | Савол-жавоблар | 159 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar