Хижобга кирмоқчиман эрим қарши

Ассалому алайкум! Ёшим 33да, Аллоҳга шукур беш вақт ибодатдаман. Анчадан бери хижобга киришни ният қилганман, лекин кайнонам ва эрим бунга қарши. Улар замонавий инсонлар, намоз ўқиб кўнгил тоза бўлса бўлди, хижобга киришга хали ёшсан дейишяпти. Бу вазиятда гунохи уларнинг бўйнида бўладими? Ахир эр жавобгарку аёлининг кийинишига?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳар қандай ҳолатда ҳам авратларингизни беркитинг. Ҳижоб деб махсус қора ёки бошқа рангли махсус тикилган кийимга маҳкам туриб олмасдан нима билан бўлса ҳам авратларингизни тўсинг. Кийимда икки шарт бўлади. Бири ичи кўринадиган даражада шаффоф бўлмаслиги иккинчиси аъзоларни бўртиб кўринадиган даражада тор бўлмаслиги. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 17:27 | Савол-жавоблар | 168 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar