Шу ўринларда саждаи савҳ вожиб бўладими

Ассалому алайкум! Қуйидаги ҳолларда саждаи савҳ вожиб бўладими? Суннат намозидан 3-4 калимани (масалан, аузубиллаҳни) овоз чиқариб ўқиб юборса, рукуга эгилиб асли саждада айтиладиган субҳана роббиял аълани ёки саждада асли рукуда айтиладиган субҳана роббиял азиймни айтиб юборса? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 17:38 | Савол-жавоблар | 134 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar