Қандай пулни тўласам бўлади
Ассалому алайкум! Мен бир пайтлар ёшим кичкиналигида тоғамни магазинида сотувчи бўлиб ишлаганман вақтида магазиндан пул ўғирлаганман мана энди катта бўлдим халол ишим бор халол пул топяпман Алҳамдулиллаҳ. Ёшлигимда ўғирлаган пулларим харом эканлигини тушундим ўғирлаган пулларимни тахминан ҳисобласам 2миллион бўлади шу пулни тоғамга мана оша пайтда сизни пулизни ўғирлаган эдим дегани жудаям уяламан энди шу ўғирлаган пулларимни тоғамни номидан бирорта бева аёлгами савоб умид қилмасдан эхсон қилсам тўғрими? Ёшим 23га кирди шу қилган ишимдан жудаям пушаймонман тавба қилдим Аллоҳ кечирсин виждоним жудаям қийналади. Илтимос менга тўғри йўл кўрсатинглар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўғирлаган молни ўз эгасига қайтариш шарт. Унинг номидан эҳсон қилиб юбориш ила ҳақ адо бўлиб қолмайди. Ўз гуноҳига иқрор бўлиб, инсондан узр сўраш, нафсга ўта оғир келиши бор гап, аммо гуноҳга мубтало бўлган одам бунга ҳам сабр қилиши лозим. Нима қилиб бўлса ҳам қарзингизни адо қилинг. Аллоҳ таоло бандасининг гуноҳга пушаймон бўлгани, унга тавба қилгани, ўзининг азобидан қўрқиб тарк қилганини шунадай ҳолатлар билан синайди. Бу дунёдаги бир кишининг олдидаги уятли ҳолат охиратда бутун инсоният қаршисидаги шармандагарчиликнинг олдида ҳеч нима эмас. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 18:05 | Савол-жавоблар | 142 | Руҳий тарбия