Инсон юзи шамоллаган бўлса

Ассалому алайкум! Бувим намоз ўқиш учун тахорат вақтида оғиз чаяётганларида юзлари шамоллагани учун оғрийди. Шунинг учун бувим тахорат қилаётганларида қандай йўл тутишлари керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Таҳоратда оғиз чайиш учун содалик сув зарар қилмаса содалик сувда чайсин. Агар у ҳам зарар қилса оғзини чайқамай қўяверади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 17:58 | Савол-жавоблар | 185 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar