Вангани китобини ўқиш куфрми

Ассалому алайкум! Мен бир неча йил аввал вангани китобини ўқигандим. Ва ўша пайтлар у китобдаги бази нарсалар бўлаябти деб ўйлаб қолар эдим ва уни бир қанча одамга ҳам айтгандим. Ҳозир эса унақа нарсалага ишонмайман. Мен куфр келтириб қўймаганманми? Нима қилишим керак энди?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундан кейинги ҳаётингизни тақво асосида бўлишига ҳаракат қилинг. Тавба ва истиғфорда бўлинг. Ҳозирги кунда мусулмон эркак ва муслима аёлларимиз ҳам дунёвий фанлардан яхшигина маълумотларга эга бўлишлари керак бўлмоқда. Улар фарз ёки вожиб бўлгани учун эмас, ўзгалар мусулмонларни аҳмоқ қилмоқчи бўлганларида нима қилмоқчи эканликларини билиши учун. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 19:59 | Савол-жавоблар | 159 | Китоблар
|
Boshqa savol-javoblar