Нотуғри маслаҳат бериш

Ассалому алайкум! Бундан 3-4 йил аввал аёллар шифоҳасида даволанаётган пайтимда, ҳамҳоналардан бири Ҳуфтон ва Бомдод намозларини қазосини ўқиш тартибини сўраганда унга фарз намозини ўқишни тушунтирдик, афсуски илмсизлик қилиб Витр ва Бомдони суннатини қазоси ўқилмайди деб ҳам маслаҳат берган эдик, кейинчалик бу маслаҳатимиз нотўғри эканлигини бошқа манбалардан билиб қолдим ва афсуски маслаҳат сўраган аёлни энди топа олмаябман. Нотўғри маслаҳат берганимнинг ҳукми қандай бўлади, бу гуноҳимни қандай юваман? Шу витрнинг қазоси ва Бомдоднинг суннатини қазосини ўқиш тартибини ҳам айтсангиз, зора биздан маслаҳат сўраган опамиз, жавобингизни ўқиб қолсалар. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Витрнинг қазоси ўқилади, бамдодни суннатини қазоси ўқилмайди. Баъзи уламолар “Бугун бамдод ўқимаган бўлса пешингача қазосини ўқиса суннатини ҳам қўшиб ўқийди” деганлар. Аввал қолдирган бамдодларининг суннатини қазоси ўқилмайди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 18:00 | Савол-жавоблар | 156 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar