Рўза тугашининг аниқ вақти
Ассалому алайкум! 1) Маълумки, бу йил 23-май рўзанинг охирги куни. Яъни 23-май куни билан рўза тутамиз ва ўша куннинг шом намози кирганда рўза тутиш тугайди. Лекин ҳар кимдан ҳар хил гаплар эшитяпман. 24-май куни яна қайтадан оғиз ёпиш керак экан саҳарлик қилиб, кейин ўша кун пешин намозидан кейин оғиз очилар экан, шунда тўлиқ тутган ҳисобланар эканмиз. Намоз ўқийдиган ёши катта одам, баъзи дўстларим ҳам шу гапни айтишди. Қайси бири тўғри? 2). Қарзимизни, тутиб беришимиз керак бўлган рўзани ҳайит айёми ўтиши билан тутиб берсак бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Динимизда ярим кунлик рўза йўқ. Бекорчиликдан шу гапни тўқиб чиқаришибди. 2). Албатта. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 18:07 | Савол-жавоблар | 185 | Рўза