Намозда соч юзга тушса

Ассалому алайкум! Мен намоз ўқиётганимда баъзида менинг олдимдаги калта сочим яъни чолкам беҳосдан бир икки толаси яхшилаб ўраган рўмолим тагидан чиқиб қолаверади?Намоз ўқиётганда соч кўриниб қолса намоз қабул бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сочни тўртдан бири очилиб қолса намоз адо бўлмайди. Ундан ками ёки 1-2 толаси чиқиб қолса зарари йўқ. Ўша сочизи бирор нарса билан маҳкамлаб олинг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 18:09 | Савол-жавоблар | 165 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar