Нуҳ тўфонида фақат бир жойни сув босганми
Ассалому алайкум! Нуҳ алайиссалом тўғриларида шу кунгача кема ясаганлар ва ўша кеманинг ичига кирган одам ҳайвон ҳашоротлардан бошқа дунёда тирик жон қолмаган деб билардим. Саволим ҳашорот ҳайвонлар эмас одам зот ҳақида. Бир марузада эшиттим сув тошиши фақатгина Нуҳ Пайғамбаримиз қавимларигагина келган бало ва бошқа қавмлар ўша замонда ҳам тирик қолганлар, уларга сув зарар бермаган деб. Шуни тушунтириб берсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло "Ҳуд" сурасида марҳамат қилади: حَتَّى إِذَا جَاء أَمْرُنَا وَفَارَ التَّنُّورُ قُلْنَا احْمِلْ فِيهَا مِن كُلٍّ زَوْجَيْنِ اثْنَيْنِ وَأَهْلَكَ إِلاَّ مَن سَبَقَ عَلَيْهِ الْقَوْلُ وَمَنْ آمَنَ وَمَا آمَنَ مَعَهُ إِلاَّ قَلِيلٌ 40. Ниҳоят, амримиз келиб, таннур фаввора отганда: «У(кема)га ҳар бир(тур)дан бир жуфтдан ҳамда аввал у ҳақида сўз кетган кимсадан бошқа аҳлингни ва иймон келтирганларни ол», – дедик. У билан бирга фақат жуда озчилик иймон келтирган эди.
Бундай ҳолатларда ҳар хил гаплар бўлиши аввалги тафсирларимизда айтилган. «Таннур нима, катталиги қанча, фаввора қандай отилган, кемага нималар чиққан-у, қандай чиққан, қайсиниси олдин чиққан-у, қайсиниси кейин чиққан» ва ҳоказо гаплар кўп. Бунга ўхшаш нарсалар эски пайтда «исроилиёт» деб номланмиш яҳудийларнинг қиссаларидан баъзи китобларимизга ўтиб қолганини муҳаққиқ олимларимиз алоҳида ўрганиб, исбот қилганлар. Бу ишларни тушунган ҳолда, улардан иложи борича четланганимиз маъқул. Ишончли бўлмаган хабарга, турли асоссиз ривоятларга суяниб, гапни кўпайтиришнинг ҳожати йўқ. Қуръони Каримда айтилганининг ўзи етарли. Тарих, жуғрофия илмларига келганда, ижтиҳод қилиш эмас, аниқ маълумотлар керак. Қуръони Карим эса ҳидоят Китоби бўлганидан, асл эътиборни ибратга қаратган. Мисол учун, ушбу тўфон ҳодисасида бизга таннурнинг катталиги ёки ундан фаввора қандай отилиб чиққанлиги эмас, балки нима учун тўфон бўлиб, оламни сув босди-ю, бу ҳодисадан қандай ибрат олишимиз кераклиги муҳим. Агар таннурнинг шакли ёки шунга ўхшаш бошқа маълумот биз учун зарур бўлганда, Қуръони Каримда зикр қилинган бўларди.
Аллоҳ таоло ушбу оятда тўфон ҳодисасининг бошланишидан хабар бермоқда:
«Ниҳоят, амримиз келиб, таннур фаввора отганда…»
Яъни «Тўфон бўлиши ҳақидаги фармонимиз келиб, таннурдан сув отилиб чиқа бошлаган вақтда Нуҳга хитоб қилиб, дедик:
«У(кема)га ҳар бир(тур)дан бир жуфтдан ҳамда аввал у ҳақида сўз кетган кимсадан бошқа аҳлингни...»
Яъни «Махлуқотларнинг ҳар туридан бир жуфтдан – бир эркак, бир урғочи (қилиб) ол. Шунингдек, аҳлинг – оила аъзоларингни ҳам ол. Магар аҳлингдан ҳалок бўлишига сўз кетиб қолганларини олма», – дедик.
Нуҳ алайҳиссаломнинг оилаларидан ҳалок бўлишларига сўз кетиб қолганлар – хотини билан бир ўғли. Уларни кемага олмаслик амр қилинди.
Шунингдек:
«...ва иймон келтирганларни ол», – дедик».
Бундан кейин Аллоҳнинг Ўзи:
«У билан бирга фақат жуда озчилик иймон келтирган эди», – деб баён қилмоқда.
Ҳа, Нуҳ алайҳиссалом узоқ вақт – эллик санаси кам минг йил даъват қилишларига қарамай, саркаш қавмнинг озгинасидан бошқаси иймонга келмади. Шу сабабдан, бу тузалмас дардисарларни дунё танасидан бутунлай кесиб ташлаш учун Аллоҳ таоло уларнинг ҳаммасини ғарқ этишни ирода қилди. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 18:13 | Савол-жавоблар | 155 | Сийрат ва тарих