Тухум қайнаган идиш ҳаромми?

Ассалому алейкум! Саволни онам номларидан йўллаяпман. Олдинлари бувиларимиз тухум қайнатиш учун рўзғорга алоҳида идиш қилиб қўйишар экан. Тухум қайнаган идиш ҳаром бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳаром бўлмайди. Бу уларнинг тақвоси бўлган. Акс ҳолда қайнатилганда ёрилиб қолган тухумлар ҳам ҳаром бўлар эди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 18:17 | Савол-жавоблар | 127 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar