Рўза қабул бўлмайдими?
Ассалому алайкум! Мeн Рамазон ойида 20 кун рўза тутиб, 10 куни қолдирсам тутган 20 кунлик рўзам қабул бўмидими? Укам мeнга чала тутилган рўзалар умуман қабул бўмиди, фақат тўлиқ тутилса қабул бўлади дeди. Шу тўғрими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! “Фалон кун рўза тутиб фалон куни қолдирса тутган рўзаси қабул бўлмайди” деган гап йўқ. Лекин 10 кунини шаръий узрсиз қолдиришингиз, 20 кунини қабул бўлмаганининг аломати бўлади. Чунки машойихлар “сен бир яхши амалда бардавом бўлсанг, яна ўша амални қилишга Аллоҳ таоло тавфиқ бериб турса, аввалги қилган амалларинг Роббинг ҳузурида қабул бўлганлиги аломатидир” деганлар. Шунинг учун йилдан бир марта келадиган Рамазон рўзасини тўлиқ тутинг. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 07:22 | Савол-жавоблар | 179 | Долзарб саволлар