Аёл рашк туфайли талоқ сўраши

Ассалому алайкум! Исломда турмуш қурган аёл эрининг 2-аёли борлигини рўкач қилиб талоқ сўраши мумкинми? Рашк юзасидан талоқ сўраш мумкинми? Талоқ сўрашининг ягона сабаби деб шуни келтиради бошқа сабаб йўқ.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Худди шундай аёллар ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳадис келган. عَنْ ثَوْبَانَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَيُّمَا امْرَأَةٍ سَأَلَتْ زَوْجَهَا طَلَاقًا مِنْ غَيْرِ بَأْسٍ فَحَرَامٌ عَلَيْهَا رَائِحَةُ الْجَنَّةِ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ وَحَسَّنَهُ التِّرْمِذِيُّ  Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қай бир аёл узрли сабабсиз эридан талоқ қилишини сўраса, унга жаннатнинг ҳиди ҳам ҳаром бўлади», дедилар».
«Сунан» эгалари ривоят қилганлар. Термизий ҳасан, деган. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 18:18 | Савол-жавоблар | 172 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar