Шахид кетганми?
Ассалому алайкум! Мани аёлим бор эди биз турмуш қурганимизга эндигина 8-ой бўлган эди аёлим хомиладор бўлиб қолди анча орадан вақтлар ўтди ҳаммаси яхши эди бир куни аёлимни маззаси қочди касал хонага олиб бордим юрагида парог бор экан достор лар болани олиб қолишди аёлимни сақлаб қолиша олишмади аёлим оламдан ўтди аёлим шахид кетган ҳисобланадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аёлингиз ҳукмий шаҳид ҳисобланади. Ҳукмий шаҳидлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг башоратларига мувофиқ охиратда шаҳидлар даражасида бўлиб, уларга ҳам шаҳидларга бериладиган савоб, иззат-икром насиб этади. Лекин ғусл, кафан каби масалаларда уларга шаҳид бўлмаган кишилар каби муомала қилинади яъни уларни ғусл қилдириб, кафанлаб кўмилади. Ҳақиқий шаҳидлар эса ўзиларини кийимларида, ғусл қилдирилмай қўмиладилар.
Ҳукмий шаҳидлар бир нечта ҳадисларда алоҳида-алоҳида зикр қилинган. Муҳаққиқ уламолар ана шу ҳадисларни бир рисолага жамлашган. Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг «Раддул мухтор» номли китобида мазкур ҳадислардан келиб чиқадиган хулосаларини зикр қилган бўлиб, ҳомиладорлик вақтида вафот этган аёл уларнинг жумласидан ҳисобланади. («Аҳкоми маййит» китобидан). Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 00:42 | Савол-жавоблар | 196 | Аёлларга оид масалалар