Рўза холида эхтилом бўлса

Ассалому алайкум! Рўзадор одам уйқуда эҳтилом бўлиб қолса рўзаси очилмайди деб ўқидим ижтимоий тармоқларда. Тушда эҳтилом бўлган одамга ғусл вожибми ёки устидан сув қуйиб олиш керакми? Агар оғиз очар пайтгача юрсаю ифторликдан кейин ғусл қилса шу ўтган вақт оралиғида гунохкор бўлиб қолмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ифторгача кечиктириб юриши мумкин эмас. Ўртадаги намозларчи? Ғусл қилиши керак. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 18:23 | Савол-жавоблар | 162 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar