Рўзани ухлаб ўтказиш

Ассалому алайкум! Ҳозирда рамазон ойи, лекин карантин сабабли ҳеч қандай иш йўқ уйда. Ўтирса одамни уйқуси келади, лекин кўп домлалар кўп ухласанг рўзани савобини тушингда оласан дейдилар. Шунга нима қилган яхши?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тушингда оласан дейиш кўп ҳам тўғри эмас. Аммо қантарилиб қўйилган молни рўзаси каби рўза тутиш ҳам яхши эмас. Қанча қазо намозларингиз бордир, шу кунларда адо қилиб қолишга ҳаракат қилиш керак. Аллоҳ таоло “шунчалик озиқ-овқатинг бор, мажбурий меҳнатдан озод қилинган бўлсанг ҳам нега қазоларингни адо қилмадинг” деса нима деймиз? Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 18:24 | Савол-жавоблар | 134 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar