Қиблага хожат учун жавоб берамизми

Ассалому алайкум! Мен кўп қаватли домда тураман. Намоз ўқишни бошлаб уйимиздаги хожатхонани жойини ўзгартириб қўйгандим. Аввал дом қурувчилар хамма хонадонни бир хил килиб қиблага қаратиб қуриб кетишган. Лекин мен шу хожатхонани тўғрлаб қибладан бошқаяққа буриб қўйишимда онам қарши эдилар, кейин тор ноқулай бўлиб қолади қўй тегма домда хич нарса қилмайди ўртада девор борку дедилар. Лекин барибир мен қибладан бошқаяққа буриб ўзгартирдим. Натижа онам айтганларида чиқди хозир хожатхонага кирмоқчи бўлган одамга қийин, нуқулай бўлиб қолган. Энди Онам аввалги жойига қўйиб қўй гап тамом мени жахлимни чиқарма нервинни бўлиб кетвомман чидаб бўлмаяпти ахир дивотдила. Ўзи қиблага қилинган хожатни хукми қандай? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қиблага қаратишдан бошқа йўлини топинг. Қибладан оз бўлсада ўнг ёки чапроққа буришни имкони йўқми? Бўлса шуни қилинг. Тўлиқ бурилган бўлиши шарт эмас. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 18:25 | Савол-жавоблар | 154 | Бошқа ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar