Рўзадорнинг бурунига сал сув кириши
Ассалому алайкум! Бугун таҳорат қилаётганимда бурнимни озгина сув билан ювгандим, лекин таҳоратдан кейин бурнимга яхшилаб сув кирдими, йўқми шубҳаланиб, бир марта сув билан ювдим, кейин битта(иккита тешик бўладиган бўлса фақат биттасига демоқчиман) бурунга сал ачишадиган даражада сув кириб кетди. Лекин ачишиш унча кўпга бўлмади. Энди рўзам очилган ҳисобланадими? Очилган бўлса овқат еявериш мумкинми ёки емай турган афзалми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бурунга сув кириши рўза очмайди, димоққа кириш очади. Ачишиш димоққа етканининг аломати бўлади. Рўзадор одам таҳорат ва ғуслда оғиз-бурунга муболаға билан сув олмаслик керак. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 18:25 | Савол-жавоблар | 162 | Рўза