Васвасани йўқотиш
Ассалому алайкум азиз устозлар! Бир дўстим менга телеграм ижтимоий тармоғидаги "@Муҳаммад_Ҳоблос_Узбек" номли каналининг қуйидаги хабарини жўнатди. Менинг бунга шубҳам бўлгани боис сиз азизлардан аниқлаб олишга қарор қилдим. Хабар қуйидагича: "Мўмин васвасадан қандай қутилади? Васвасага учраган биродарларимиз шуни билиб қўйишсин, 3 ракат бўлдими 4 ракатми, 4 ракат бўлдими 3 ракатми ё 5 ракатми, деб доим васвасага учраётган бўлишса, ўша ўқиган намозини қайта ўқимасин. Уламоларимиз бундай ҳолларда васвасага учраган одам хусусида шундай дейдилар: - Эй шайтон! Менинг шундай Роббим борки, 3 ракат ўқиган бўлсам ҳам, мендан 4 ракат, деб қабул қилади. 5 ракат ўқисам ҳам 4 ракат, деб қабул қилади, десин. Ўша намозини қайта ўқиб, шайтонни хурсанд қилмасин. 3акардан томчи томдими-томмадими, деган васваса борасида ҳам худди шундай қилсин ва десинки: - Эй Роббим, менинг шундай Роббим борки, мен шу ҳолатда ибодатимни қилсам ҳам, Роббим мендан уни камчилик-нуқсонсиз қабул қилади! Яна шундай васвасалардан бири: Аёлимни талоқ қилдимми, қилмадимми, айтдимми, айтмадимми. Бу ҳам кўпинча васвасага алоқадор. Биродарим, сен маъзурсан. Шайтонга айтгинки, Роббим менга шундай ишонч берганки, оғзимдан чиқиб кетса ҳам, ҳукмсиздир, дегин ва васвасага мағлуб бўлмагин. Аллоҳ таоло бундай васвасага учраётган биродарларимизни муҳофаза қилсин! Шундай васвасаланишлар юқадиган жойлардан бири ҳаммомдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Киши ғусл қиладиган жойга бавл қилса, унда васвасаланиш бўлади», деб марҳамат қилганлар. © Доктор Иҳсан Шеножак ҳафизаҳуллоҳ Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси @Муҳаммад_Ҳоблос_Узбек" Шу хабар тўғрисида нима дейсизлар. Бу хабар қанчалик тўғри? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Жазакаллоҳу хойран.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу васвасани йўқотишни бир тадбири экан. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 18:27 | Савол-жавоблар | 149 | Турли саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу васвасани йўқотишни бир тадбири экан. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 18:27 | Савол-жавоблар | 149 | Турли саволлар