Ҳомиладор рўза тутиши

Ассалому алайкум! Рамазон ойида ўқилган қазо намозлар фарз ўрнига ўтади деб эшитдим. Шу тўғрими? 2. Ҳомиладор ёки эмизикли аёл рўза тутиши қандай бўлади? Тутмасдан кейин тутса бўладими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Рамазонда эмас қачон қазо намозларини ўқисангиз ҳам ўша қолдирган фарзнинг айни ўрнига ўтади. 2). Ўзи ва ҳомиласига зарар етадиган даражада бўлса кейин қазосини тутиб беради. Зарарни рўзани тарк қилишга лойиқ нолойиқлиги ўзингизга ҳавола. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 18:28 | Савол-жавоблар | 149 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar