Хуфтонни ўқимаслик
Ассалому алайкум! Кундан кунга, йилдан йилга иймоним сусайиб, шайтонни йўл йўриғига тез кўниб қоладиган бўлиб қолганман. Салкам 3 йилдан бери хуфтон намозларимни деярли ўқимиман. Фақатгина жамоат хуфтонига тўғри келиб қолганимда ўқийман, лекин мустақил ўзим ўқимаябман. Хуфтонни қазо қилишим менга жуда камдан туюларди. Лекин ҳисоб китоб қилиб чиқсам 3 йилдан бери деярли ўқимас эканман. Ҳар куни ярим тунда туриб ўқиволаман ёки бомдоддан олдин ўқиволаман деган умидда ётаман. Лекин тунда уйғонаман шайтонга енгилиб яна ухлайман, кейинги ҳолатда эса бомдод аллақачон кирган бўлади. Ҳар куни ўзимга ўзин бугун хуфтонни ўқийман дейману лекин ўқимиман. Устозлар илтимос иймоним учун бирор маслаҳат беринглар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳаром луқмадан, гуноҳ ишлардан ўзингингизни сақлан. Чунки бир неча инсонлардан: “Бир гуноҳим туфайли фалон, фулонча муддат таҳажжудга туролмадим” деганлари бор. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 18:32 | Савол-жавоблар | 162 | Намоз