Таровехни ёлғиз ўқиш

Ассалому алайкум! Мен Питер (Санкт-Петербург) шахрида ишлайман. Бизга масжид узоқ, ўшанга Рамазон ойида таровехни ўзим яшаётган жойда ўқисам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Таровиҳ суннати муаккада амал. Унга жамоат бўлиши ҳам шарт эмас. Ёлғиз ҳолатда ҳам ўқилиши керак. Шунинг учун аёлларнинг зиммасига ҳам таровиҳ суннати муаккада бўлади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 18:35 | Савол-жавоблар | 144 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar