Дуо қабул бўладиган вақт
Ассалому алайкум! 1) Абуу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Эй Аллоҳнинг Расули! Қайси дуо эшитиладиганроқ?» дейилди. «Кечанинг охиридагиси ва фарз намозлардан кейингиси», дедилар». Термизий ривоят қилган. Агар хадисдан келиб чиқадиган бўлсак. Фарз номозларининг сўнгида яъни салом Дан олдин қилинадиган дуолар эшитиладиганроқ экан. Лекин бизда кўпинча , номознинг сўнгида фақат "Раббана атина...." Дуоси ўқилиб, салом берилгандан сўнг яна дунёвий гаплар билан дуолар ҳам қилинади. Бунинг сабаби менинг билишимча бизнинг мазхабимизда фарз номозларининг ичида дунёвий гаплар билан дуолар қилиб бўлмайди. Саволим шундайки шу тўғрими ва хадисга қараладиган бўлса фарз номоздан кейин салом бериб бўлиб ҳам дуоларимиз эшитиладиганроқ бўлишидан умид қилсак бўладими? 2) Хадисда фарз номозларидан кейин дейилган. Биз фарз номозлари вақти суннатларни ҳам ўқимиз. Масалан шом номози биринчи фарз кейин суннат ўқилади, шунда биз суннатни ўқиб бўлгач кейин ўтириб Дуо қиламиз. Шунда ҳам қилган дуоимиз фарз номоздан кейин қилинган дуоларга ўтадими? Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банда Роббисига энг яқин бўладиган пайт у саждада турганидадир. Бас, дуони кўпайтиринглар. Бас, сизга ижобат бўлиши ҳақдир», дедилар». Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган. 3) Бу хадисга қаралганда сажда вақтидаги дуо ижобати хақ экан. Сизлар томонингиздан берилган жавоблардан ўқиган эдимки, фарз номозларида сажда вақтида дунёвий гаплар билан дуолар қилинмайди деб. Лекин нафл номозларида масалан тахажжуд номозларида сажда вақтида дунёвий гаплар билан дуо қилса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳадисдан салом берилгандан кейин қилинадиган дуолар назарда тутилган. 2). Киши нафл намозини ўқиб фақат Аллоҳдан сўраладиган нарсаларни саждада сўраши мумкин. 3). Саждада қалбдан ўтказиб сўраш жоиз. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 18:37 | Савол-жавоблар | 196 | Дуолар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳадисдан салом берилгандан кейин қилинадиган дуолар назарда тутилган. 2). Киши нафл намозини ўқиб фақат Аллоҳдан сўраладиган нарсаларни саждада сўраши мумкин. 3). Саждада қалбдан ўтказиб сўраш жоиз. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 18:37 | Савол-жавоблар | 196 | Дуолар