Тахорат ва қазо намози масаласи

Ассалому алайкум! 1) Бир кўзим протез, протезни олиб ювиб тураман, кўзим ичидан суюклиқ ажралиб чиқади кўпинча (йиринг эмас).  Шифокорим зиёни йўқ экан деб айтди. Шу суюқлик тахоратимни бузадими? 2) Намозда ўтирганимда назаримни кўкрагимга қаратсам кўзим тортишиб оғрийди. Назарни ерга қаратсам жоизми? 3) Ўтмишдаги қазо қилган намозларимни хисобини олиб мана бошлаб хам олдим Алхамдулиллах. Қазо намозда ниятни масалан "қазо қилган пешин намозимни адо этмоқлини ният қилдим.." деб ният қиламан. Шу тўғрими? 4) Ўтмишдаги қазо қилган намозларни адо этишимда фақат фарзларини ва витрни ўқийман, лекин бомдод намозинг суннатичи? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Оғриқ орқали чиқса бузилади. Чунки у ўша ерда жароҳат борлигини билдиради. Оғриқсиз бўлса зарари йўқ. 2). Бемалол тиззангизга қаратаверинг. 3). "Энг охирги қазо қилган пешин намозимни адо этмоқлини ният қилдим" денг. 4). Қазоларни фақат фарз билан витрники ўқилади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 18:37 | Савол-жавоблар | 154 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar