Шундай хотинни талоқ қилиш жоизми
Ассалому алайкум! Мен ўтган йили ноябрь ойида оила қурдим. Ундан олдин 2 йил иймонли динли ва диёнатли қиз охтардим. Сабаб биз томонда камроқ эди. Топганларим узоқроқдан бўлар, улар эса узоқ деб бермади. Яқинданам топдим лекин дадам ароқ ичганлари учун улархам бермади. Кегин хартомондан менга босим кўпайиб кетди, уйлансенг ўзинг ўргатволасан сенга қараб уям ўқиди деган гаплар. Кегин ўранган қизни топдим, намоз ўқишизга ният хохишиз борми десам ха ўзин энди бошладим деди. Никохгача деярли у билан гаплашмадим номахрам бўлгани учун. Шу билан никох курдик, кегин эса унинг қилиқлари чиқа бошлади. Ибо хаё деган нарса чудаям кам. Мен қизболани умуман бошқача тасаввур қилгандим. Биркун у дугонаси телни кўтармоди сўкинворди, қаттиқ жоврадим, кегин 2 кун ўтиб яна сўкинди. Яна жоврадим. У намозга ва Ислом динига қизиқмас экан ва буни сездим, шундан сўнг кўнглим қолди яқинликхам қилмей қўйдим. Кегин акамни аёлидан айткизворипти акамга (акамга айтинг укасига айтсин кўпроқ яқинлик қилелик деб) нима қиларимни билмей туродим ағдан холамни келинигахам шу гапни айтипти. Синглимга мени бепушт депти хали 3 ой бўлмасдан. Хуллас бу гаплар аям ва дадамгача етиб борган. Шунга жудаям сиқилиб кетдим, маслахат беринглар шулар сабаб талоқ қўйсам мен гунохкор бўп қолмиманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Талоқ қилиш осон. Тайёр мошинани миниш ҳам осон, савобни энг кўпи бузуғини тузатиб минишдир. Сиз ҳам шундай қилинг. Камчиликларини яшириб сабр билан яхшиликка етакланг. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 18:38 | Савол-жавоблар | 158 | Оила ва турмуш
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Талоқ қилиш осон. Тайёр мошинани миниш ҳам осон, савобни энг кўпи бузуғини тузатиб минишдир. Сиз ҳам шундай қилинг. Камчиликларини яшириб сабр билан яхшиликка етакланг. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 18:38 | Савол-жавоблар | 158 | Оила ва турмуш