Хиёнат қилсам уч талоқсан деган эди
Ассалому алайкум! Оила қурганимга ярим йил бўлди. Турмуш ўртоғим мани яхши кўриб олганлар, лекин жуда кўп хиёнат қиладилар. Ҳатто “Агар бирорта билан юрсам гаплашсам манга 3 талоқсан” деб қасам ичдилар. 1 ҳафта ўтиб у кишини бир аёл билан гаплашиб учрашиб юрганини қайнотам кўрибди ўша аёлни олдига бориб ҳақиқат эканлигини ҳам исботлаб келибдилар. Ҳомиладорман, ҳали туғилмаган фарзандимни ўртага қўйиб қасам ичадилар, ишдан жуда кеч келадилар, қаерда эдиз деб сўрасам бақириб уриб кетади. Ажрашамиз десам сани яхши кўраман жим ўтир дейди. Қайнотам ҳам оқ қилди, “бизни уйга кирмасин” деди. Мен нима қилай, қандай йўл тутай, ажрашайми? Ёлғончилигидан чарчадим, илтимос маслаҳат беринглар жонимдан тўйиб кетдим. Манга талоқ тушганми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизга уч талоқ тушиб бўлган. Бирга яшашларингизга йўл йўқ. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 18:40 | Савол-жавоблар | 161 | Оила ва турмуш
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизга уч талоқ тушиб бўлган. Бирга яшашларингизга йўл йўқ. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 18:40 | Савол-жавоблар | 161 | Оила ва турмуш