Ванга вирусни башорат қилган деб ишонса
Ассалому алайкум! Устозлар бугун бир ёши улуғ танишим бу вирусли кунлар ҳақида Ванга деган бахши айтган гапи рост экан деб қолди. Ман бунақа деманг бу ширк бўлиб қолиши мумкин у Ванга жирканч кофир бўлган десам хам гапидан қайтмай уни башоратлари тўғри чиқяпти деб туриб олди. Ман тортишсам яна бошқа куфр калималарини гапириб қўймасин деб у ердан кетдим. У каби фикрлилар ҳақида динимиз нима дейди?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аҳмоқликни ҳам чеки йўқ эканда. عَنْ بَعْضِ أُمُّهَاتِ الْمُؤمِنِينَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُنَّ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ أَتَى عَرَّافًا فَسَأَلَهُ عَنْ شَيْءٍ لَمْ تُقْبَلْ لَهُ صَلَاةٌ أَرْبَعِينَ لَيْلَةً. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَحْمَدُ وَلَفْظُهُ: مَنْ أَتَى عَرَّافًا أَوْ كَاهِنًا فَصَدَّقَهُ بِمَا يَقُولُ فَقَدْ كَفَرَ بِمَا أُنْزِلَ عَلَى مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ Мўминларнинг оналари розияллоҳу анҳуннанинг баъзиларидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким аррофга келиб, ундан бирор нарса ҳақида сўраса, унинг намози қирқ кечагача қабул бўлмас», дедилар».
Муслим ва Аҳмад ривоят қилганлар.
Аҳмаднинг лафзида:
«Ким аррофга ёки коҳинга келиб, унинг айтганини тасдиқласа, батаҳқиқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган нарсага куфр келтирибди» дейилган.
Шарҳ: Ҳақиқий мўмин учун қирқ кунлик эмас, бир маҳал намозининг қабул бўлмай қолиши улкан мусибатдир. Бу мусибат фақатгина фолбинга бориб, ундан бир нарса ҳақида сўрашнинг жазосидир. Унинг айтганига ишонадими йўқми, фарқи йўқ.
Аммо ким фолбинга бориб, унинг айтганини тасдиқласа, куфрга кетган бўлар экан. Аллоҳнинг Ўзи асрасин! (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 18:41 | Савол-жавоблар | 165 | Ақийда