Талоқ хақидаги саволимга жавоб олгандим
Ассалому алайкум! Менинг аввалги саволимга – Ва алайкум ассалом! Оиланг бузилади деган сўздан нимани ирода қилган бўлсангиз шу. Агар талоқ қўйишни ният қилган бўлсангиз талоқ тушади. Талоқни ният қилмаган бўлсангиз тушмайди. Валлоҳу аълам! деб жавоб берилган экан шунда талоқ бўлса демак бир талоқ тушган шунақами.2). Агар тушган ё тушмаган бўлса нима қилишим керак жавобингиз учун раҳмат. 3). Мен Ўзбекистон мусулмонлар идораси фатво хайатига хам телефон қилган эдим шунда улар агар оиланг бузилади деб келажакни яъни келаси замон феълини ишлатган бўлсангиз талоқсан деганда хам талоқ тушмайди. Агар шу ишни қилсанг оиланг бузилди ёки бузилди деб хисобла десагина талоқ тушади дейишди. Нега 2 хил жавоб?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Шундай. 2). Қайтадан никоҳлатиб олишингиз керак бўлади. 3). Фиҳқий китобларимизда “агар шу ишни қилсанг ўтрамизга талоқ тушади” десаю, аёл ўша ишни қилса талоқ тушади деган жойи бор. Бу ерда ҳам талоқ тушади деган нарсани ўтган замон эмас келаси замонга боғлаб айтилиняпти. Ҳар ким илмига қараб жавоб беради. Бирор нарсага боғлиқ қилмасдан “талоқ қиламан” деса бу билан тушмайди. Чунки бу ваъда, талоқ қилса талоқ тушади, қилмаса талоқ тушмайди. Юқоридаги сизни айтган сўзингиз бундан фарқ қилади. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 18:45 | Савол-жавоблар | 202 | Оила ва турмуш