Қазо рўзалар

Ассалому алайкум! Мен 25 ёшдан бошлаб Аллоҳни хидояти билан намоз ўқишни бошлаганман. Менга ота-онам намоз фарзлигини айтмаган, ўзлариям калималарини маносини билмаган, диний илми йўқ. Мен диний одамлар даврасида юрганим сабабли билдим. Намозларни вақтида ўқишга харакат қиляпман. Қазо намозларимни хам ўқиб борияпман, мен билмаган шунча қазо рўзаларни тутиб каффоратиниям тутиб бераманми? Буям қастдан қилиб рўзаси очган каби каффорати вожибми? 18 ёшлиларгачи бизда одамлар хали ёшсан деганини эшитганман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қасддан очилмаган бўлса каффорат вожиб эмас. “18 ёшлиларгачи бизда одамлар хали ёшсан деганини ешитганман” деган гап шайтоннинг гапи. Шайтон буни 18 ёшлиларга эмас 70га кирганларга ҳам айтади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 18:45 | Савол-жавоблар | 141 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar