wi-fi паролини бузиб кириш

Ассалому алайкум! 4 йилча олдин илмим ва иймоним заифлиги сабабли қўшнимизнинг "wi-fi"нинг паролини бузиб кириб ишлатгандим. 2 йилча давом этган адашмасам. Сўнгра алҳамдулиллаҳ Аллоҳ ҳидоят бериб ҳаммасини тушуниб етдим ва ишлатмасликка, бу иш ўғрилик эканлигини тушуниб етдим. Аммо яқинда "wi-fi"дан ишлатилган мегабайтлар пулларини тўлашим, йўқса қарз бўлиб қоламан деб ўйлаб қолдим. Саволим шундан иборатки мен пулларни конвертга солиб, ичига “рози бўлинг, ишлатгандим, энди афсусдаман” маъносидаги хат ёзиб эшигини тагига қўйиб кетсам, қарзимдан қутулган бўламанми? Шундай йўл тутишим жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 18:47 | Савол-жавоблар | 204 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar