Зам сурада Бисмиллоҳ айтиш

Ассалому алайкум! 1. Намоз o‘қиётганда Фотиҳа сурасини o‘қиб бo‘лгандан кейин зам сурадан олдин Бисмиллоҳ айтиладими ёки йo‘қми? Онам ёшлари 55 да. Битта Ихлос сурасини биладилар. Ҳозиргача фарз намозларининг биринчи ракатида ихлос сурасини иккинчи ракатида сано дуосини o‘қиракан (Бугун билиб қолдим). 2). Суннат ва фарз намозларида битта сурани қайта зам сура қилиб o‘қиш мумкинми? Онамга бошқа сурани ёдланг десам ёдлай олмаяпман деяптилар маслаҳат беринг илтимос.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Айтса ҳам айтмаса ҳам бўлади. Иккинчи раъатда ҳам сано ўқилмасдан Ихлос сурасини ўқийди. 2). Билмаганларга жоиз. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 18:48 | Савол-жавоблар | 170 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar