Аллоҳ назар қилмайдиган 3 тоифа инсон

Ассалому алайкум! Аллоҳ қиёматда 3 тоифа инсонга назар қилмас экан. Мен шу ҳақида маърузалар эшитдим, лекин таниқли қори домлалар ҳар хил айтишган. Сизлардан сўрамоқчи эдимки шу 3 тоифа инсонлар кимлар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аслида ундай Аллоҳ назар қилмайдиганлар жуда кўп. Уларнинг баъзилари қуйидаги ҳадисда келганлари. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: ثَلَاثَةٌ لَا يُكَلِّمُهُمُ اللهُ، وَلَا يَنْظُرُ إِلَيْهِمْ وَلَا يُزَكِّيهِمْ، وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ: رَجُلٌ عَلَى فَضْلِ مَاءٍ بِطَرِيقٍ يَمْنَعُ مِنْهُ ابْنَ السَّبِيلِ، وَرَجُلٌ بَايَعَ رَجُلًا لَا يُبَايِعُهُ إِلَّا لِلدُّنْيَا، فَإِنْ أَعْطَاهُ مَا يُرِيدُ وَفَى لَهُ، وَإِلَّا لَمْ يَفِ لَهُ، وَرَجُلٌ سَاوَمَ رَجُلًا بِسِلْعَةٍ بَعْدَ الْعَصْرِ، فَحَلَفَ بِاللهِ لَقَدْ أُعْطِيَ بِهِ كَذَا وَكَذَا، فَأَخَذَهَا  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Уч киши борки, Аллоҳ уларга гапирмайди ҳам, назар ҳам солмайди, уларни покламайди ҳам. Уларга аламли азоб бор: йўлда ортиқча суви бўла туриб, уни йўқсил йўлчига бермаган киши; бировга фақат мол-дунё учун байъат қилиб, агар истаган нарсасини берса, вафо қилган, акс ҳолда унга вафо қилмаган киши; яна шундай кишики, у биров билан асрдан кейин бир тижорат молини савдолашиб, унга фалон баҳо берилганини айтиб, Аллоҳнинг номига қасам ичади, натижада (харидор) ўшани олади».

Изоҳ: Аслида ёлғон қасам ичиш улкан гуноҳ. Аммо улуғ ва шарафли пайтларда, муқаддас жойларда ёлғон қасам ичиш янада мудҳишроқ жиноятдир. Жумладан, асрдан кейинги вақт ҳам кундузги ва тунги фаришталар ҳозир бўлгани учун алоҳида улуғворлик касб этади. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: ثَلَاثَةٌ لَا يُكَلِّمُهُمُ اللهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَلَا يَنْظُرُ إِلَيْهِمْ: رَجُلٌ حَلَفَ عَلَى سِلْعَةٍ لَقَدْ أَعْطَى بِهَا أَكْثَرَ مِمَّا أَعْطَى وَهْوَ كَاذِبٌ، وَرَجُلٌ حَلَفَ عَلَى يَمِينٍ كَاذِبَةٍ بَعْدَ الْعَصْرِ لِيَقْتَطِعَ بِهَا مَالَ امْرِئٍ مُسْلِمٍ، وَرَجُلٌ مَنَعَ فَضْلَ مَاءٍ فَيَقُولُ اللهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ: الْيَوْمَ أَمْنَعُكَ فَضْلِي، كَمَا مَنَعْتَ فَضْلَ مَا لَمْ تَعْمَلْ يَدَاكَ  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Уч киши борки, Аллоҳ қиёмат куни уларга гапирмайди ҳам, қарамайди ҳам:
– савдо моли устида унинг учун берганидан кўра кўпроқ бергани ҳақида ёлғон қасам ичган киши;
– бир мусулмон одамнинг мол мулкидан уриб қолиш учун асрдан кейин ёлғон қасам билан онт ичган киши;
– ортиқча сувни бермаган киши. Аллоҳ: «Сенинг қўлинг яратмаган нарсанинг ортиқчасини бермаганингдек, Мен ҳам бугун сенга фазлимдан бермайман», дейди».
(“Олтин силсила” китобидан "Саҳиҳул Бухорий"). Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 18:50 | Савол-жавоблар | 154 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar