Талоқда ихтилоф
Ассалому алайкум! Абу сахбо ибн Аббос айтади Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу бакр замонида, шунингдек Умар халифалигининг дастлабки даврларида уч талоқ бир талоқ деб хисобланишини билмасмидингиз? Ибн Аббос розияллоху анхумо деди: Ха билардим. Мазкур фикрни шайхулислом Ибн таймия ва Ибн Каййим рохимахуллох ихтиёр қилишган. Бир ерда шундай ёзилган экан бу тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Инсонларга хайрон қоласан, мазҳабга эргашишни гапирсанг саҳиҳ ҳадис туриб мазҳабга эргашмайман дейди. Бу масалада эса ҳамма уламолар уч талоқ тушиши ҳадиси саҳиҳ дейишган. Ҳатто Саудия катта уламолар ҳайъати ҳам уч талоқ дегандан уч талоқ тушишини якдиллик билан қабул қилишган. Кейинчалик баъзи бирлари бу фатвони рад этишди. Бизни “фақат саҳиҳга эргашамиз” деган биродарларимиз эса бу масалага келишганида “саҳиҳмасини оламиз” дейишди. Бирорта мазҳаб уламоси уч талоқ деса бир талоқ тушади демаган. Аҳли зоҳирлардан баъзиси бу гапни айтишган, уламолар эса уларга раддияларни ёзиб қўйишган. Мазҳабни ушламаймиз деганлар эса бу борада Ибн Таймия ва Ибн Қойюм раҳматуллоҳи алайҳимларнинг мазҳабидан чиқмайдилар. Саҳиҳ ҳадисларга эса амал қилишмайди. Сиз келтирган ривоятнинг маъноси мутлақо бошқа. Бир нарсани билинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замоналаридаёқ ўзларини аҳли Қуръон деган тоифа чиққан. Улар Қуръонда келган нарсани оламиз ундан бошқа нарса масалан ҳадисларда келган нарсани умуман олмаймиз дейишган. Улар ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги ҳадисни келтирганлар: عَنْ أَبِي رَافِعٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا أُلْفِيَنَّ أَحَدَكُمْ مُتَّكِئًا عَلَى أَرِيكَتِهِ يَأْتِيهِ الْأَمْرُ مِنْ أَمْرِي مِمَّا أَمَرْتُ بِهِ أَوْ نَهَيْتُ عَنْهُ فَيَقُولُ لَا نَدْرِي مُا وَجَدْنَا فِي كِتَابِ اللهِ اتَّبَعْنَاهُ Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мен бирортангизнинг супасида ёнбошлаб ётганида унга мен амр ёки наҳйи қилган нарсалардан бирор иш етса, зинҳор «Буни билмаймиз, бизга Аллоҳнинг Китобида нима келса, шунга эргашамиз», деганини топмайин», дедилар».
Сўнг шиа фирқаси чиқди. Улар Қуръонни ва ҳадисларни тан оламиз, лекин ҳадислардан ўзимизнинг имомлар ривоят қилганларинигина оламиз деб ҳозирги кунда Саҳиҳ Бухорий, Саҳиҳ Муслимларни бирортасини тан олишмайди. Кейин аҳли ҳадис деган тоифа чиқди. Улар Қуръонни тан олишади, ҳадисларни тан олишади, лекин саҳобаларнинг ижмоси ҳамда қиёсни тан олишмайди. Сиз айтган масала ҳам саҳобалар ижмо қилган масалалрдан. Аҳли ҳадисман деган ва уларга эргашганлар ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ва ўша даврдаги саҳобалар ижмо қилган масалани хато дейишади. Аҳли сунна вал жамоа уламолари Қуръонни ҳам ҳадисни ҳам ва ижмони ҳам далил деб оладилар. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 18:58 | Савол-жавоблар | 154 | Оила ва турмуш