Атеист қаерга кўмилади

Ассалому алайкум! Уйимиздаги яқин оила аъзойимиз ўзларини атеист эканларини такидлашади. Лекин жуда яхши меҳрибон инсонла. Уларга насихат қиломимиз ёшлари котта. Савол, улар вафот этса мусулмонлар қабристонига кўмса бўладими? Ислом дини қонун қоидалари асосида жаноза, кафанлаш ишларини амалга оширса бўладими? Атеист бўлгани ҳақида имомга айтмасаям бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар атеист эканлигини ўзлари тан олса ўлса уларни ғусл ҳам қилинмайди, жаноза ҳам ўқилмайди ва мусулмонлар қабристонига кўмилмайди ҳам. Тириклигида у одамга бу гапларни, яъни ундайларга динимиз ҳукмлари қандайлигини айтиб қўйиш керак. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 19:01 | Савол-жавоблар | 135 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar