Зино қиладиган эркаклар

Ассалому алайкум! Ҳаётда шундай йигитлар борки хали уйланмасдан туриб бошқа бегона аёллар билан зино иш қилади. Буни гунохлигини билиб 2-3 кун намоз ўқиб Аллоҳдан кечирим сўрайди. Лекин бу иш гунохлигига қарамасдан, хохлаган пайт қайта-қайта қилади. Менимча гунох ишни қайта-қайта қилиш бу ширк хисобланади. Улар бу хохишдан қандай қутилишлари мумкин?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз ширк билан гуноҳи кабирани қориштириб юборманг. Ҳаромга қарамаслик учун ҳалолга бўкиш керак. Шунинг учун шариатимиз никоҳланишга тарғиб қилган. Бунда уйланишни кечиктираётган ота-оналарда ҳам айб бор. Улар ҳаромга одатланмасларидан аввал ҳалолга йўллаб қўйишлари керак эди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 19:04 | Савол-жавоблар | 163 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar