Хаёлдаги талоқ лафзи

Ассалому алайкум! Саволим "талоқ" лафзи ҳақида. Устозлар масалан бир инсон "талоқ" деган сўзни шунчаки айтса, мақсади аёлини талоқ қилиш учун эмас, ёки аёлига нисбат бериб эмас, ёки аёлига ишора қилиб эмас, шунчаки ҳеч бир ниятсиз "талоқ" деган сўзни айтса, оддий бир сўз сифатида айтса. Шунда ҳам оғиздан чиқиши билан талоқ тушиб қоладими аёлига? Гапирганда ҳам "талоқсан" ёки "сен талоқсан" ёки "у талоқ" ёки "фалончи талоқ" деб эмас шунчаки "талоқ" лафзи оғиздан чиқди, балким нимадир савол устида бош қотириб айтгандир, балким қай бир ҳаёл билан лекин талоқ мақсадида эмас, шунчаки "талоқ" лафзини айтса бу ҳолда аёлига талоқ тушиб қолмайдими? Саволим чўзилиб кетган бўлса узр сўрайман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Талоқда, яъни сиз айтгандек хотинига “сен” ёки “хотиним” ёки қанота қайнонага қараб “қизингиз” каби нисбат бериш шарт. Бу нисбат бериш лафз орқали бўлмоқда. Гоҳида нисбат маънавий ҳам бўлади. Масалан бир киши талоқ сўзини айтса, ёнидаги бирортаси кимга нисбатини бериб айтдинг деса ёки хотин эридан "талоғимни беринг" деб сўраганда талоқ деса талоқ тушади. Буни маънавий нисбат бериш дейилади. Сиз айтгандек бирортасини оғзидан талоқ деган сўз чиқса ёки устоз шогирдига талоққа оида масалаларни ўргатаётиб у сўзни айтса бу билан талоқ тушиб қолмайди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 19:13 | Савол-жавоблар | 140 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar