Мазхабда бўлиш
Ассалому алайкум! Бизга муаййан бир мазҳабга эргашиш вожибми ёки жоизми? Бирор иш қилмоқчи бўлсак бошқа мазҳабдан далил олиб иш тутса бўладими? Ёки бир мазҳабга эргашгандан сўнг шу мазҳаб бўйича иш тутиш керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз билан бизга бир мазҳабга эргашиш вожиб. Мазҳабни ушламаслик охири динсизликка олиб боради. Биз бу каби ҳолатга тушган жуда кўп инсонларни кўрдик. Бориб бориб тутриқсиз инсонларга айланишди. Бир иш борасида ўзининг фойдасига нима далил келса ўшани ушлаб олаверади. Ҳатто энг чеккадаги заиф қавлларни ҳам ушлаб олиб, нафси хоҳлагана нарсани қилиб кетадиган бўлиб қолишди. Алкаш бўлиб кетганлари қанча. Ҳиндистонда мазҳабсизликни тарғиб қилган бир муҳаддис олим бўлган. Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Малфузот”ларида у кишидан иқтибос келтириб “Мен 25 йиллик тажрибам асосида шуни билдимки, ҳозирги даврда бирор мазҳабни тутмаслик охир оқибат динсизликка олиб борар экан” деганлар. Дин душманлари бу умматни тўғридан-тўғри диндан олиб чиқиб кетишни уддасини қилолмагач, охири мазҳабсизлик ғояларини тарғиботини бошлашди. Бунинг учун баъзи саноқли масалалардагина ўз мазҳабидан четга чиққан ҳанбалий мазҳабидаги Ибн Таймия раҳматуллоҳи алайҳни асос қилиб олишди. У киши ҳанбалий мазҳабида бўлиб, 136тагина ақоид ва ибодатга тегишли баъзи масалаларда мазҳабдан ташқарига чиққанлар. Бошқа ҳаммасида ҳанбалий мазҳабини маҳкам ушлаганлар. У зот ҳам ўзларидан аввалги уламоларни кофирга чиқарган эмаслар. Ҳатто Боязид Бистомий, Абдулқодир Жилоний каби тасаввуф машойихларини ҳам мақтов билан зикр қилганлар. Мазҳабдан чиққан ўринларда уммат уламоларининг қаттиқ раддияларига учраганлар. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:21 | Савол-жавоблар | 148 | Ақийда