Жанозада қарзни бўйнига олиш ёки кечиб юбориш
Ассалому алайкум! Ҳозирги жанозаларда бир холатга гувох бўляпман. Мархумнинг яқини чиқиб жамоатга(масалан мархумнинг укаси бўлса) акамни қарзи бўлса мен кафил ва акамдан кимни қарзи бўлса кечдик дейишяпти. Шу гаплари тўғрими? Мархум хаққидан кечмаган бўлсачи, қиёматда сўраши мумкинку? Бу инсонларни ўйламай гапириши ва яна бир бидъатни чиқаришларими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу нарса тарк қилиниши керак бўлган ишлардан. Чунки ака-укалари қарзини тўлашни бўйнига олсалар ҳам то тўланиб адо қилинмагунча қарз маййитдан соқит бўлмайди. Жаннатий бўлган тақдирда ҳам то қарзи тўланмагунча жаннат киритилмай туради. وَلِلنَّسَائِيِّ: وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَوْ أَنَّ رَجُلًا قُتِلَ فِي سَبِيلِ اللهِ، ثُمَّ أُحْيِيَ ثُمَّ قُتِلَ، ثُمَّ أُحْيِيَ ثُمَّ قُتِلَ وَعَلَيْهِ دَيْنٌ مَا دَخَلَ الْجَنَّةَ حَتَّى يُقْضَى عَنْهُ دَيْنُهُ Насаий қилган ривоятда:
«Менинг жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, агар бир киши Аллоҳнинг йўлида қатл қилинса, сўнг тирилтирилса, яна қатл қилинса ва тирилтирилса, сўнг яна қатл қилинса-ю, унинг зиммасида қарзи бўлса, қарзи адо этилмагунча жаннатга кирмас», дейилган.
Ҳақни кечиш меросхўрларнинг ҳаққи. Ака укаларнинг бунга ҳеч қандай ҳаққи йўқ. Аслида бу ишнинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари бўлган. Ҳадисда тўлашни зиммасига олган саҳоба ҳақиқатан тўлаганлар, лекин ҳозирга кунда бу нарсани расмиятчиликка айлантириб олишди. Қанча-қанча зиммасига олганлар маййитни бир тийин қарзини ҳам тўламадилар. Имомлар “маййитдан бандаларнинг ҳаққи соқит бўлди” деган гапни айтишади. Бу ғирт ёлғон ва бунга далиллари ҳам йўқ. Улар Аллоҳдан қўрқсинлар, кимдир расмиятчиликка “мен бўйнимга оламан” дейиши қарзни соқит қилиб қўймайди. Имом-домлалар бу ишни ҳаспўшлашмасин, аксинча халқимизга зиммада қарз бўлиб ўлиб кетиш ўта оғир ишлигини тушунтиришсин. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:21 | Савол-жавоблар | 136 | Долзарб саволлар