Опага оқ бўлиш мумкинми?

Ассалому алайкум! Бир танишим опа-сингиллар жанжаллашиб қолишди. Жанжалдан сўнг опаси : "Сендай синглим йўқ, сени оқ қилдим" деб уйдан хайдаб юборди. Саволим шундан иборатки, оқ бўлиш фақат ота-онага эмасми? Шариатда бунинг хукми қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда қайноналар келинини оқ қиламан деб даъво қилишаяптику. Улар ҳеч қачон ота-она бўлолмайдилар. Оқ қилиш фақат ҳақиқий ота онанинг ҳаққи. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 19:23 | Савол-жавоблар | 134 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar